Беларусь чегарачилари мамлакатга ўзи билан камуфляжланган ҳарбий кийим, биталар, тўқмоқлар ва травматик қурол-аслаҳа олиб кетаётган 200 га яқин украиналикни қўлга олдилар, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Украина фуқаролари Беларусга нима мақсадда келаётганларини тушунтириб бериша олмади ва уларни бу ерга таклиф қилган шахслар сифатида ўйлаб топилган исмларни айтишди.

Таъкидланишича, қўлга олинганлардан баъзилари ноқонуний куролли тузилмалар иштирокчилари сифатида халқаро қидирувда бўлган.