АҚШ президенти Барак Обама 2020 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш истагини билдирган реп ижрочи Канье Уэстга бир нечта маслаҳат берди, деб хабар бермоқда France 24 телеканали.

“Биринчи навбатда, сиз кўп вақтингизни ўзини худди реалити-шоудагидек тутаётган  баъзи ғалати персонажлар билан ишлашга сарфлашингиз лозим”, деб ҳазиломуз тарзда маслаҳат берди Обама реп ижрочига.  

Обама, шунингдек, Уэстнинг унинг “My Beautiful Dark Twisted Fantasy” (“Менинг чиройли қора эгри фантазиям”) альбоми номидаги каби баёнотлар исталган сиёсатчи учун хавфли эканидан огоҳлантирди.

“Сиз ҳақиқатда бу мамлакат кулгули исмга эга, Чикагонинг жанубидан бўлган қора танли йигитни АҚШ президенти этиб танлайди деб ўйлайсизми? Бу телбалик”, деб таъкидлаб ўтди Обама ўзининг реп ижрочи билан ўхшаш жиҳатларига урғу бериб.

Аввалроқ реп ижрочининг рафиқаси Ким Кардашьян ўз турмуш ўртоғининг президент сайловларида иштирок этиш истаги жиддийлигига ишонишини айтган эди.