Россиянинг Пермь ўлкасидаги турар-жой биноларидан бирининг ҳовлисида фуқаролик уруши замонидан қолган снарядда икки нафар бола портлаб кетди, улардан бири ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ҳалок бўлган боланинг ота-онаси металлолом йиғиш билан шуғулланган.

“9 ёшли қиз ва 12 ёшли ўғил бола катталар металлолом йиғган хусусий уйнинг ҳудудида ўйнаб юришган бўлган. Металлолом сифатида олиб келиниб сақланаётган, фуқаролик уруши замонига тегишли эканлиги тахмин қилинаётган артиллерия снаряди портлаб кетган. Оқибатда қизчага ўлимга олиб келган жароҳатлар етган, ўғил бола эса жароҳатлар олиб, шифохонага етказилган”, дейилмоқда хабарда. 

Ушбу ҳолат юзасидан эҳтиётсизлик туфайли ўлимга олиб келиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.