Психологнинг энг қисқа консултацияси: мутахассис ўз ишининг устаси бўлса!

Маданият 11 Октябрь 2015 4685

 

“Ҳар ким ўзига психолог”, деган фикр мавжуд. Бунда бироз жон бўлишига қарамай, мен бу гапга бутунлай қўшилмаган бўлардим. Психология – шунчалар нозик илмки, ҳар доим ҳам инсоннинг қалб тубига етиб бориб ёки уни тўла англаб бўлмайди. Ҳаммага аёнки, бизнинг кўпчилик муаммоларимиз болаликда бўлиб ўтган воқеалар билан ўзаро боғлиқ. Улардан ёшимиз катта бўлганда қутилиш осон иш эмас. Бунда фақат яхши маслаҳат ёрдамга келиши мумкин. Бу эса “ҳаммаси яхши бўлади”, деб далда берувчи яқинимиз ёки дўстимиз эмас, балки ўз ишининг устаси бўлган психолог бўлиши мумкин.

Қуйидаги ота ва ўғил тўғрисидаги ҳикоя бир психолог аёл томонидан сўзланади. Ота ўз ўғлидан шунчалар норози бўлганки, аёлининг ундашлари туфайли психологик консультацияга келади. У муаммо нимада эканлигини англаб етганда гангиб қолди. Ахир кўпчилик ота-оналар худди шу йўлни тутишади. Ҳикояни ўқиб, бола тарбиясида йўл қўйиладиган хато ҳақида ва кичкинтойларга фақатгина бир нарса етишмаслигини билиб оласиз…

 

 

Икки киши бўлиб келишди. Эр-хотин. Улар қабулимда биринчи марта. Чарчаганман (5-кўрик), очман ва шунинг учун ҳам, менимча, жуда босиқ ва тинчман.

— Психолог кўригига биринчи марта келишим! – деди асабийлашиб киши. Очиқчасига фикрини айтиб: “Бу нимаси”.

— Бу ерга келишга хотиним рози қилди!

— Хўш-хўш?

— Нима хўш?! Бизнинг ўғлимиз ақли заиф! – қизишиб кетди у.

— Ақли заифлик – бу психиатрик диагноз, — чарчоқ оҳангида гапирдим. – Ўғлингиз шу маънодаги ақли заифми?

Энди бу киши менга худди ақли заифга қарагандай нигоҳ ташлади. Кейин аёлига қараб, секин овозда деди: “Сен ўзи мени кимнинг олдига олиб келдинг?!” Аёл елка қисди, стулнинг бир четида тушиб кетаман деб ўтирибди, кўзларини эридан олиб қочди. Қўллари тиззалари орасида. Кишининг юзлари буришиб яна менга қаради, жимлик… Салдан сўнг у чидай олмай, яна жаҳл қила кетди.

— Энди сиз менга психолог сифатида айтинг-чи? Хм. Мен уни нима қилишим керак, тушинтиринг!

— Кимни?

— Ўғлимни!

— Унга нима бўлган?

Киши кўзларини айлантириб, менинг аҳмоқлигим ва фикрларни ўқий олмаслигимдан ҳайрон қолади. Яна аёли томонга бурилиб, “сен бу аҳмоқни қаердан топдинг”, дегандай қарайди. Аёли эса ҳар доимгидай. У бошини пастдан кўтаролмайди, унинг ранги оқара бошлади. Мен уни тушунаман. Унинг бор кучи эрини мана шу ерга олиб келишга кетган.

— У ўзини аҳмоқона тутади, тушуняпсизми. Мишиқи. 14 ёшда-ю, ўзини худди, худди…

— Нима худди?

— Уйга келаман. Ишдан сўнг. Оёқ кийим гилам ўртасида туради. Мен унга “Ҳаётда ниманидир қила оласанми? Ҳеч бўлмаса оёқ кийимни қаерга қўйишни?” Мен унга юз марта айтаман, пойафзалингни ёни билан қўй деб, лекин йўқ, бу аҳмоқ ҳеч нимани тушинмайди. Ҳамма нарсага енгил қарайди. Мана яқинда телефонни синдирди. Асрамайди. Мен билан ҳеч нимани бўлишмайди. Онасига сурбетлик қилади. Уйда ҳеч нима қилмайди. Гапларингни бир тийинга олмайди. Уят, виждон деган нарсалардан асар ҳам йўқ. Мен энди нима қилай?! У билан қандай тил топишай. Сиз психологсизку, маслаҳат беринг! Рецепти борми буни?

— Бор, — жавоб қайтардим, психологик консультациянинг барча қонун-қоидаларини бузиб.

— Демак, ечими бор эканда а?

— Бор, — дейман яна.

Биласизми, психологик консультациянинг ўзига яраша альгоритми мавжуд. Биринчи учрашув – бу ахборот йиғиш, масалани аниқлаш, алоқани мустаҳкамлаш бўлиши кераклигига бизни ўргатишган. Биринчи суҳбатда ҳеч қандай даволаш тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Билмадим, нега бор деб юбордим ўзи…

—Ўғлингиз билан қандай гаплашишни билмаяпсиз ва у билан тил топиша олмаяпсиз. Сизни тўғри тушунган бўлсам?!

— Ҳа, шундай, айтдим-ку!

— Ечими бор, у жуда осон. Лекин, билмадим, сиз буни эплай олармикинсиз? — самимий иккиланиш билан гапирдим мен.

— Хўш, айтингчи!

— Буни қилиш шарт дегани эмас.

— Хўш, нимани қилишни?

— Ўғлингизнинг исми нима?

— Антон.

Энди чегарадан оша бошладим (ҳамкасбларим нима ҳақида гапираётганимни тушинишади), қоғозни олиб, унга маркерда “ўғлим Антон, 14 ёшда”, деб ёздим. Уни хонанинг узоқдаги бурчагига қўйиб, кишидан уни ўғлим, дея тасаввур қилишини сўрадим.

— Уддалайсизми? – сўрадим.

— Ҳа.

— Энди секин қадам босиб вароқ ёнига келинг, унинг устига туринг ва ўзингизни ўғлингизнинг ўрнига қўйинг. Ўғлингизга айланинг.

У буни иккиланиб бажаради. Кўзларини юмди.

— Энди айтинг нимани ҳис қиляпсиз?

— Қўрқинчли ёлғизлик. Йиғлагим келяпти.

— Нимадан?

- Ранжиганимдан. Ҳамма мени туртади, ниқтайди. Яшашни истамайман. Ҳамма учун бир аҳмоқман.

— Ким у ҳамма?

— Ҳаммада.

— Ким учун шунақасан.

— Дадам учун.

— Сен ундан нима истардинг?

— Бир марта бўлса ҳам мени мақташини. Ишларинг қандай деб сўрашини. Бақирмаслигини. Мен ҳам эркакман, мендан фахрланишини хоҳлардим.

— Нафас олинг ва нафас чиқараётганда вароқдан ташқарига чиқинг.

Киши жимгина стулга яқинлашди ва ўтирди. Жимлик. Аёл кўз ёшларини артди.

— Мен ҳаммасини тушундим, — деди киши бирданига жимликни бузиб. – Ҳаммасини тушундим. Мен ўзимни ўғлимдай кичкина ҳис қилдим. Дадасидан фақат таъна-дашном эшитаркан. Тушундим. Раҳмат.

Унинг ва аёлининг кўзлари яшил. Ёниб турибди. Қулоқлари ҳам қандайдир меҳрибон, таъсирчан…

Консультация илк бор 18 дақиқа давом этди. Умримда биринчи марта.

 

Мақтовлар… Баъзан болага оддий “баракалла”, “ақллигим” ва шунга ўхшаш сўзлар етишмайди. Тезда жароҳатланувчи бола қалби битта бўлса ҳам танқидни кўтара олмайди. Агар бола мана шундай ёмон шароитда ўсган бўлса, бундай хунук хотиралардан у анчагача қутила олмайди. Бу  унинг келажагига ҳам таъсир кўрсатади. Ҳаётингиздаги энг қадрли инсонни нима бўлишига қарамай, асранг, севинг, қадрланг!

Манба: xabardor.uz

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 84046 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 43086 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49418 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8432 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19402 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 1353 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 1088 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар