Россия Суриядаги ҳарбий операциялар учун космик разведкадан фойдаланяпти, деб хабар бермоқда Владимир Путиннинг телеинтервьюсига таянган РИА «Новости».

“Биз етарли куч ва ҳарбий заҳираларни бир жойга зарба бериш учун учун керакли вақт ва жойни ҳисобга олувчи тадбир уюштирдек. Биз узоқ вақт космос ва ҳаводан разведка ишларини олиб бордик. Турли маълумотларни тўплаб бўлгач, бош штаб мутахассислари ва мувофиқлаштириш ҳамкорлари билан бир фикрга келинди. Биласизки, ахборот маркази Бағдодда жойлашган”,деб айтиб ўтди Путин “Россия 1” телеканалига.