Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистони мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон Ал ауд билан Сочида учрашди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Учрашувда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, Ингушетия раҳбари Юнусбек Евкуров, энергетика вазири Александр Новак ҳам иштирок этди.

Маълум қилинишича, Путин аввалроқ Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Ал-Наҳайан билан учрашган.