Президент Владимир Путин Москванинг Суриядаги олиб бораётган операцияларига бошқа давлатлар ҳам қўшилишига умид билдирмоқда, деб хабар қилади РИА «Новости».

“Суриядаги бўлаётган воқеаларга барҳам бериш учун ўз хоҳиш-истакларини амалга оширишнинг энг оддий йўли, бизга қўшилиб, биз билан ҳаракат қилмоқдир. Бизда расмий ҳукумат томонидан берилган ҳужжат бор экан, ана шу ҳужжат доирасидан чиқмасдан биз билан ҳамкорлик қилиш энг оддий ва тўғри йўлдир. Аммо биз бу масалада, ўз ҳамкасбларимиз ва ҳамкорларимиз билан келиша олмадик. Аммо биз буни амалга ошириш мумкинлигидан умидимизни узганимиз йўқ”, - деди Путин.

Президент яна шуни таъкидладики, ўз мутахассислари Суриядаги террорчиларга қарши биргаликда курашиш режаси билан Пентагонга йўл олди.