Россия авиацияси Сурияда бир кунда 64та ҳарбий парвозни амалга оширди

Жаҳон 11 Октябрь 2015 9057

Россия ҳарбийлари Сурияда жангарилар позицияларига қарата авиазарбалар беришда давом этмоқда, дея хабар қилди “Интерфакс”.

“Россия зарба гуруҳларини ҳаводан доимий асосда Су-30 қирувчилари ҳимоя қилиб келмоқда. «Хмеймим» авиабазасидан Хама, Латакия, Идлиб ва Раккадаги 63та объект томонга Су-34, Су-24м ва Су-25СМ самалётларининг 64 марта парвози амалга оширилди. Ҳарбий вазифа бажарилганидан сўнг Сурия Араб Республикасидаги Россия авиагуруҳининг барча самолётлари «Хмеймим» авиабазасига муваффақиятли қайтиб келишди”, - деди Мудофаа вазири вакили Игорь Конашенков.

Унинг қайд этишича, бир кун ичида Россия авиагуруҳи мустаҳкамланган туманда ИШИДнинг 54та объекти, жумладан, битта дала қўмондонлиги пункти, тўртта лагер, еттита ўқ-дори омбори, артиллерия ва миномёт батареялари йўқ қилинди.

“Тутилган радиоалоқа хабарлари маълумотлари ИШИД террористик ташкилотининг жангарилари ўртасида саросима кайфияти ортиб бораётганини кўрсатмоқда”, - дея қўшимча қилди Игорь Конашенков.

Кўпроқ янгиликлар