Россия ва АҚШ Мудофаа вазирликлари вакиллари 90 дақиқалик видеоанжуман ўтказиб, унда Сурия ҳаво ҳудудида парвозлар хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилишди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Музокаралар хавфсизликни таъминлаш аниқ тартиботларини амалга ошириш масалаларига қаратилди”, дейилмоқда хабарда.

Музокаралар давомида муайян силжишга эришилди, давлатлар яқин орада музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.