Россиянинг Ростов вилояти тергов қўмитаси тергов бошқармаси Красноулинск туманлараро тергов бўлими ходимлари Владимиров қишлоғида қурилишдаги вақтинчалик уйчада 4 нафар жасад топилгани бўйича терговгача текширувни бошладилар. Бу ҳақда вилоят тергов қўмитаси маълум қилди.

“Дастлабки маълумотларига кўра, Владимиров қишлоғида тахминан эрталабки соат 6 да 4 нафар одам бўлган қурилишдаги вақтинчалик уйчада ёнғин чиққан. Оқибатда уйча ичидагилар ҳалок бўлган. Маълум бўлишича, улар ёлланган ишчилар бўлиб, қумтошни қайта ишлаш билан шуғулланишган”, деб айтди donnews.ru нашрига тергов бошқармаси вакили Галина Гагалаева.

Тахминларча, ёнғин чиқишига олов билан эҳтиётсиз муомала сабаб бўлган. Кўринишича, ишчилар исиниш мақсадида уйчада печь ёқишган.

donnews.ru нашри манбаси маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлган.