Шахтёр – Бешиктош ўртасидаги ўйин Анқарадаги терактлар сабаб қолдириладиган бўлди

Спорт 11 Октябрь 2015 2288

Ўнлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган Анқарадаги теракт сабаб, ҳукумат мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Шу боис ҳам Шахтёрнинг Истамбул жамоаси бўлмиш Бешиктош билан 11 октябрда ўтказилиши керак бўлган ўйин қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрда маҳаллий вақт билан 10.04 да Анқарада теракт уюштирилди. У террорчи-ҳудкуш томонидан амалга оширилганини маълум қилишди. Ҳозирча теракт ишини ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олганича йўқ.

Кўпроқ янгиликлар