Россиянинг Сочи шаҳрида «Формула-1» чемпионати Гран-Присининг 15- босқичига тайёргарлик машғулотида аварияга учраган Toro Rosso пойгачиси Карлос Сайнс шифохонадан чиқарилди. Бу ҳақда 10 октябрь куни «Мотоспорт» хабар қилди.
Сайнснинг айтишича, танасидаги оғриқларга қарамасдан, у пойгада иштирок этишга тайёр. “Умид қиламанки, эртага мен яхши ҳолатда уйғонаман ва эҳтимол, пойгада иштирок этаман – буни жуда хоҳлайман”, - деди у.
10 октябрь куни Сайнс Сочида тайёргарлик машғулотларининг учинчи сессияси вақтида аварияга учради. Испан пойгачиси тахминан 300 километр соат тезликда ҳаракатланаётган автомобиль бошқарувини йўқотиб, тўсиққа бориб урилган эди. Тахминларга кўра, болидга электроника панд берган.