Сурия можароси: Ҳафта давомида Яқин Шарқ минтақасига боғлиқ ҳолда содир бўлган муҳим воқеалар (5-11 октябрь)

Жаҳон 11 Октябрь 2015 9681

Қуйида ҳафта давомида "Сурия можароси" бўйича юз берган энг муҳим янгиликларни такроран ҳавола қиламиз.(5-11 октябрь).

Россия Мудофаа вазирлиги: ИШИД Сурияда Россия авиациясига бўҳтон ағдариш учун масжидларни портлатиши мумкин>>

Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков вазирлик ИШИД жангарилари Пальмира ва Суриянинг бошқа жойларида Россия авиациясини айблаш мақсадида масжидларни портлатиши эҳтимоли мавжудлигини истисно қилмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Оқ Уй: Суриядаги вазият АҚШ ва Россия ўртасидаги билвосита урушга айланмайди>>

Оқ Уйнинг расмий вакили Жош Эрнест Суриядаги ихтилоф АҚШ ва Россия ўртасидаги қарама-қаршиликка айланмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Reuters: Сулаймоний Россиянинг Суриядаги операциясида асосий ўрин тутмоқда>>

Эронлик генерал, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибидаги “Кодс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймонийнинг 2015 йил июлида Москвага ташриф буюриши Россия томонидан Сурияда операция ўтказиш режаларининг яратилишига замин бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

ОАВ: Сурияда қўрқмаган ғалаба қилади>>

АҚШ президенти Барак Обама Сурия ихтилофидаги иштирокини фаоллаштиришдан қочаётган бир пайтда Россия етакчиси Владимир Путин вазиятни ўз томонига оғдиришга интилмоқда. Шундай экан, The Weekly Standart нашрининг фикрича, бу жангда энг жасур ғалаба қозонади.

FT: Россия ва АҚШ Сурияда ўзларини ақлсиз тутмоқда>>

Владимир Путин Сурияда ҳарбий кампания ўтказиб, шу йўл билан ўзининг Яқин Шарқдаги ўрнини мустаҳкамламоқчи, деб ҳисоблайди The Financial Times нашри.

Шойгу: Тўртта Россия кемасидан Суриядаги ИШИД нишонларига ракета зарбалари берилди>>

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Каспий денгизи ҳавзасида жойлашган 4та Россия ҳарбий кемасидан Суриядаги ИШИД нишонларига қарата 26та ракета учирилганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар берди.

Довудўғли: Россиянинг Суриядаги 57 зарбасидан фақат 2таси ИШИДни нишонга олган эди>>

Туркия бош вазири Аҳмат Довудўғлининг баёнотига кўра, Россиянинг Суриядаги 57 зарбасидан фақат 2таси ИШИДни нишонга олган эди, қолганлари эса мухолифат позицияларига берилган. Унинг сўзларини РИА Новости келтирмоқда.

Сурия армияси Россия авиация кўмагида ИШИДга ҳужум қилади>>

Reuters агентлиги Сурия ҳуқуқ ҳимоячиларига ишонган ҳолда Сурия армияси ва Дамашққа содиқ кўнгилли кучлар радикалларга қарши ер усти операциясини ҳозирлаётганини маълум қилди. Бу Россия операция бошлаганидан буён Сурия армиясининг биринчи йирик ер усти операцияси бўлади.

Путин: АҚШ Россияга ИШИД координаталарини бериши лозим>>

Россия президенти Владимир Путин АҚШ мудофаа вазирлигига ИШИДнинг позициялари хусусида маълумот тақдим этиши лозимлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

АҚШ бошчилигидаги коалиция асосан ИШИДнинг Ироқдаги базаларига зарба бермоқда>>

Рейтер нашрида ёзилишича, АҚШ ва иттифоқчилар коалицияси асосан ИШИДнинг Ироқдаги базаларига зарба бермоқда. 

Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда "ИШИД" позицияларига Россия кемаларидан зарба берилгани видеосини чоп этди>>

Россия Мудофаа вазирлиги Сурияда "ИШИД" жангарилари позицияларига Россиянинг Каспий флотига тегишли ҳарбий кемалардан қанотли ракеталар билан зарба берилгани тасвирланган видеони чоп этди.

Пентагон: АҚШ Россия билан фақат унинг Суриядаги стратегияси ўзгарганидан сўнг ҳамкорлик қила бошлайди>>

Россия Сурияда “янглиш стратегияси”ни давом эттирар экан, АҚШ у билан ҳамкорлик қилмайди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер баёнот берди.

Россия мудофаа вазири ўринбосари Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини Россиянинг Суриядаги ҳарбий операциясидан кўзланган мақсадлардан хабардор этди>>

Россия мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашуви давомида Россиянинг Суриядаги ҳарбий операцияларидан кўзланган мақсад нимадан иборатлиги ҳақида тушунтириш берди. Бу ҳақда 7 октябрда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Россия ТИВ: АҚШ кимга қарши жанг қиляпти ўзи?>>

Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг ИШИД позициялари бўйича ахборот алмашишдан бош торитшига муносабат билдириб ўтди.

АҚШ Давлат департаменти: Россия авиациясининг 90 фоиз авиазарбалари ИШИД ва "Ал-қоида" жангариларига қарши қаратилмаган>>

АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати бошлиғи Жон Кирби 7 октябрда чиқиш қилиб, Россия ҳарбий-коинот кучлари томонидан Сурияда амалга оширилаётган 90 фоиз авиазарбалар ИШИД ва "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳи жангариларига қарши эмас, балки Сурия мухолифатига қарши қаратилаётганини айтди.

WSJ: АҚШнинг НАТОдаги элчиси Сурияда "Россия ҳарбий батальони" борлигини маълум қилди>>

АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Дуглас Льют Сурияда бир батальон миқдорида россиялик ҳарбийлар борлигини маълум қилди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

Манба: Сурия армияси бир кун ичида 8 та аҳоли пунктини озод қилди>>

Сурия қўшинлари Хама вилоятининг шимолида катта миқёсдаги ҳарбий операцияни бошлагандан бир кун ўтиб, 8 та аҳоли пунктини озод қилди, деб хабар берди 8 октябрь куни "РИА Новости" ахборот агентлигига суриялик ҳарбий манба.

Саудия Арабистони суриялик исёнчиларга ёрдам беришни кучайтиради>>

Саудия Арабистони Суриядаги учта исёнчи гуруҳга кўрсатилаётган ёрдамни кучайтиради. Бу ҳақда Ғарб матбуоти мамлакат ҳукуматидаги манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Порошенко: Россиянинг Суриядаги операцияси учинчи жаҳон урушини яқинлаштирди>>

Украина президенти Пётр Порошенконинг фикрича, Россия Суриядаги ихтилофга аралашиши билан учинчи жаҳон уруши бошланишини янада яқинлаштирди.

Россия Мудофаа вазирлиги Пентагон раҳбарининг Россия ҳарбий йўқотишларга учраши ҳақидаги гапини "орсизлик" деб атади>>

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков Пентагон раҳбари Эштон Картернинг Россия яқин кунларда Сурияда ҳарбий йўқотишларга учраши мумкин, деган гапига изоҳ бериб ўтди.

Обама: Россиянинг Суриядаги операцияси унинг позицияси заифлашаётганини кўрсатмоқда>>

АҚШ президенти Барак Обаманинг айтишича, Суриядаги ҳарбий операциялар Россиянинг Яқин Шарқдаги позициясини заифлашаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда у CBS каналига берган интервьюси давомида айтиб ўтган.

НАТО учувчиларига “ҳаётига таҳдид” туғилса, Россия самолётларига ҳужум қилишга рухсат берилди>>

НАТО мамлакатлари, шу жумладан, британиялик “Торнадо” кўп мақсадли қирувчилари ҳарбий учувчиларига Ироқ ҳаво кенгликларида “улар ҳаётига таҳдид” туғилган тақдирда, Россия ҳарбий самолётларига ҳужум қилишга рухсат берилди.

Россия авиацияси Сурияда бир кунда 64та ҳарбий парвозни амалга оширди>>

Россия ҳарбийлари Сурияда жангарилар позицияларига қарата авиазарбалар беришда давом этмоқда, дея хабар қилди “Интерфакс”.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар