Telegraph нашри Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмероннинг мамлакатни ЕИда қолдириш талабларини эълон қилди.

Ҳукумат манбаларига кўра, мамлакатнинг Брюсселдан талаб қиладиган шартлари тўрт банддан иборат.

Биринчидан, Буюк Британия Европа юқори доираларини ташкил қилиш йўлида бирор-бир ҳаракатни амалга ошириш ниятида эмас.

Иккинчидан, Брюссель валюта хилма-хиллигини эълон қилиши керак ва бу ерда евро ягона пул бирлиги бўлиб қолмаслиги керак.

Учинчидан, Британия ташқаридан туриб, ўзига тўғри келмайдиган қонунлар туфайли ўз ички қонунларини бекор қилишга мажбур этилмаслиги керак.

Тўртинчидан, Евроиттифоққа аъзо бўлган 19 мамлакатнинг тўққизтасида евро амал қилмайди.