Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2015 йилнинг 12-13 октябрь кунлари Милан шаҳрида (Италия) бўлиб ўтадиган Атроф муҳит ва сув ресурслари бўйича юқори даражадаги “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” бешинчи конференциясида иштирок этади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.
Конференцияда атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва сув ресурсларини бошқариш соҳасида Евроиттифоқнинг лойиҳаларини Марказий Осиё мамлакатларида амалга ошириш натижаларини муҳокама қилиш ҳамда ушбу соҳаларда истиқболдаги умумий саъй-ҳаракатларнинг устувор йўналишларини белгилаб олиш кутилмоқда.