TrioBike – юк ташувчи велосипед

Технология 11 Октябрь 2015 4889

ТrioBike деб аталувчи оилавий велосипед қойилмақом транспорт воситаси бўлиш учун барча имкониятларга эга, уни оддий велосипедга ёки юк ташувчи аравачага айлантириш жуда осон.

TrioBike — янгилик эмас, балки вақт синовидан ўтган юк велосипеди, ундан Данияда 2004 йилдан буён фойдаланиб келинади.

Уни ўзгартириш жуда осон. Бунинг учун “юк бўлмаси”ни ажратиш ва захира ғилдиракни қўйиш керак бўлади. Икки дақиқа ичида велосипедда саёҳатга отланиш мумкин.

“Биз дастлаб болаларни боғчага олиб бориб, сўнгра аравачани олиб қўйиб ишга отланиш мумкин бўлган велосипедни яратмоқчи эдик”, дейди Сэмми Айзингер, ТrioBike лойиҳаси асосчиси.

2009 йилда ТrioBike фойдаланувчиларининг истакларини инобатга олиб велосипедни янгилашди. Эндиликда унинг оғирлиги 31,5 кг бўлиб, бозордаги энг енгил юк велосипеди ҳисобланади. Унинг кабинасига 4 нафар бола ёки 2 нафар катта ёшдаги киши жойлашиши мумкин. 

ТrioBike энг хафсиз транспорт воситаси ҳисобланади ва Европа, АҚШ, Япония, Канадада ундан унумли фойдаланишади.

Кўпроқ янгиликлар