Шанба куни Анқарада содир бўлган портлашда террорчи-ҳудкушлардан бири 25-30 ёшли эркак киши бўлганлиги аниқланди. Бу ҳақда пойтахт хафсизлик бошқармаси маълумотига таяниб, ТГРТ телеканали хабар бермоқда.

Воқеа жойида иш олиб бораётган мутахассислар у ерда ҳалок бўлган ва яраланган 160 нафардан зиёд кишини бармоқ изини олиб чиқишди. Полиция базасидаги маълумотлар билан бармоқ изларини солиштиришганда, улардан бири террорчиники эканлиги аниқланди. Бундан ташқари, портлаш радиусидан ярим километр узоқликда яна бир террорчига мансуб узилган бармоқ бўлаги топилган. Суд экспортлари эса порох йўқи жуда кўп бўлган жасадни ҳам аниқлашган. Бу айнан шу мурданинг танасидабомба бўлганидан далолат беради. Ҳозирда ДНК тестлари ўтказиш давом этмоқда.