Туркияда Анқарада содир этилган портлашларга қарамасдан, парламент сайловлари муддати ўзгартирилмайди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Туркия ҳукуматининг юқори лавозимли вакили берган маълумотга асосланиб хабар қилди.
“Ҳужумлар сабабли сайловларни ўзгартириш кун тартибидаги бирорта ҳам режада йўқ. Сайловлар аввал режалаштирилгани каби 1 ноябрь куни бўлиб ўтади”, - деди ахборот манбаси.
Ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, таҳдидлар ошаётгани муносабати билан тобора авж палласига кираётган сайловолди кампанияси тадбирларининг хавфсизлиги ундан ҳам кучайтирилади. “Сайловлар хавфсиз тартибда ўтади”, - дея қўшимча қилди у.