WSJ: АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳукмронлиги ўз поёнига етмоқда

Жаҳон 11 Октябрь 2015 9453

Россия ва Эроннинг Яқин Шарқдаги фаол ҳаракатлари туфайли АҚШнинг минтақада ҳукмронлигини йўқотгани яққол бўлиб қолди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

“АҚШнинг минтақадаги ишларга таъсири ва иштироки Иккинчи жаҳон уруши замонларидан бери энг кучли таназзулни бошидан кечирмоқда”, деб айтмоқда АҚШнинг Афғонистон, Ироқ, Сурия, Ливан ва Покистондаги собиқ элчиси Райан Крокер. Унинг айтишича, минтақада ҳосил бўлган сиёсий бўшлиқни Вашингтон тўхтатмоқчи бўлган кучлар тўлғазмоқда.

Вашингтоннинг Яқин Шарқда анчагина ҳарбий қудрати қолаётганига қарамасдан, унинг иттифоқчилари ва рақиблари АҚШнинг келгусида ҳам ўз дўстларини қўллаб-қувватлашига ишонмай қўйдилар, деб ҳисобламоқдалар таҳлилчилар. “Минтақада ҳозир АҚШни қўллаб-қувватловчи бирорта гуруҳ йўқ, бу ҳайратланарли”, деб таъкидламоқда Стратегик тадқиқотлар халқаро институти таҳлилчиси Эмиль Хокайем. Унинг айтишича, либерал доираларнинг фикрича, Барак Обама авторитар етакчиларга эрк бермоқда, улар эса АҚШ тимсолида ишончсиз иттифоқчини кўришмоқда.

Таҳлилчининг фикрича, АҚШ Яқин Шарқда ҳукмронлигини батамом йўқотган. “Обамадан кейин келадиган президентда унчалик ҳам кўп имконият қолмайди. Мен кейинги президент учун ҳам стратегияни кўрмаяпман. Биз жуда чуқурлашиб кетдик”, деб таъкидламоқда Хокайем.

АҚШнинг Яқин Шарқдаги иттифоқчилари хавотирга тушганлар ва Россия билан муросага боришга ҳаракат қилмоқдалар, деб таъкидламоқда WSJ нашри. Мисол учун, Исроил ўтган йили Қримга нисбатан АҚШ томонидан илгари сурилаётган БМТ Бош ассамблеяси резолюциясини қўллаб-қувватлашдан бош тортган, ҳозир эса Россиянинг Суриядаги авиазарбаларини танқид қилмаяпти.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар