Халқаро қизлар кунига (International day of the Girl Child) 2011 йил, 11 октябрда БМТ Бош ассамблясида асос солинган. Бутун жаҳон бўйича қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида ҳар йили 11 октябрда нишонланади.

Бу муаммоларга мажбурий никоҳ, уларнинг таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишларини таъминлаш ҳамда зўрлаш ҳолатлари киради.

1. БМТдаги болалар фонди (ЮНИСЕФ) маълумотига қараганда 2014 йилда 700 млн нафар қиз 18 ёшга етмай узатилган, шулардан 250 млн нафарга яқини 15 ёшга ҳам тўлмаган қизлардир. Суратда: 2010 йилда Ҳиндистонда бўлиб ўтган вояга етмаганлар никоҳи. Бу мамлакатда бу каби ҳолатлар тез-тез такрорланиб туради.

2. Жаҳондаги 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган ҳар олтинчи қиз ёки оила қурган, ёки оиласи билан бирга яшайди. Суратда: афғон қизлари Исломобод четида қурилган қочоқлар лагеридабўлаётган тўйни томоша қилишяпти. Покистон. 2008 йил.

3. Мажбурий никоҳ бола ҳуқуқларининг қўпол бузилиши ҳисобланиб, унинг таълим олишига катта халақит беради. Суратда: Ҳиндистоннинг шимоли ғарбидаги туманларида яшовчи қизлар мактабга кетишяпти. 2007 йил.

4. Бундан ташқари эрта ҳомиладорлик кўзи ёрувчи аёлнинг соғлиғи учун ўта зарарлидир. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотларига кўра, 15 ёшдан 19 ёшгача бўлган қизларнинг кўз ёриш ҳолатларининг аксарияти ўлим билан тугаган. Суратда: эрта ҳомиладорликка қарши бўлган қиз ундан қайтаришни тарғиб қилувчи варақалар тарқатиб юрибди.

5. Эрта ва мажбурий никоҳ, асосан, Африка мамлакатларида (Буркина Фасо, Чад, ЖАР, Эфиопия ва Нигерда учрайди). Шу жумладан, Жанубий осиё мамлакатлари (Непал, Ҳиндистон ва Бангладеш)да ҳам учрайди. Маълумотларга кўра, 2050 йилга келиб, эрта никоҳ икки баравар ошиши мумкин. Суратда: Бангладешдаги тегиниб бўлмайдиганлар кастасига мансуб қизлар. Дакка. 2009 йил.

6. ЮНИСЕФнинг маълум қилишича, жаҳон бўйича 31 млн нафар мактаб ёшидаги қиз таълим олмайди. 17 млн нафар қиз эса умуман мактабга бормайди. Суратда: қочоқлар лагеридаги қизча. Жуба, Жанубий Судан. 2013 йил.

7. Қизларнинг таълим олиши учун кенг кўламли ишлар олиб борилаётганига қарамай, уларнинг аксарияти фуқаролик урушлари, камбағаллик туфайли бунга қийинчилик билан эришмоқда. Суратда: покистонлик қизлар мадрасада Қуръондан таҳсил олишмоқда. Карачи, Покистон. 2015 йил 11-октябр

8. Бу каби муаммолар Ҳиндистон, Сомали, Тожикистон, Покистон каби давлатларда учрайди. Суратда рақон устидаги қиз. Ҳиндистон. 2009 йил.

9. 2014 йилда ЮНИСЕФнинг эълон қилинган (2012 йил маълумотларини ўз ичига олган) маърузасида келтирилишича, жаҳонда ҳар йили 10 фоиз қиз қўпол муносабат ортидан ҳалок бўлади ва шунчаси жисмоний ва жинсий зравонлик қурбони бўлади. Суратда: 15 ёшли Шабана ўгай онаси унинг юзига кислота сепиб юборганидан сўнг, қариндошлари олиб келиб ташлаб кетган болалар уйида. Карачи, Покистон.

10. 2012 йилда жаҳондаги ҳар учта қиздан биттаси эри ёки шериги томонидан ҳиссий, жисмоний ва жинсий зрланган. Қийналган. Суратда: Қизча ўз укаси билан Найробидаги кулбаларда. Кения. 2009 йил.

11. Қизларга нисбатан зўравонлик қилиш, бутун дунёга тарқалган. 10-14 ёш атрофидаги қизларга нисбатан ҳар томонлама қўпол муносабатда бўлиш, Яман, Миср, Нигерия, Чад ва МАРда кенг тарқалган. Суратда: Нигериядаги “Боко Харам” террорчилик ташкилоти томонидан ўғирлаб кетилган қизларни озод этиш учун митинга чиққан қизлар жамоаси. Нигерия. 2015 йил.

12. 2012 йилда Халқаро қизлар куни эрта никоҳга қарши, 2013 йилда таълим олиш муаммолари, 2014 йилда эса зўравонлик мавзусида ўтказилган эди. Суратда: афғон қочоқларининг фарзанди бўлмиш қизалоқ қишда исиниш ва таом учун зарур қамишни елкаларига ташлаганча, оиласи томон одимламоқда. Исломобод, Покистон. 2014 йил.

13. 2015 йилнинг мавзуи эса 2030 йилга қадар ўсмир қизлар учун терли шароит яратиш бўлди. Бу жорий йилнинг сентябрь ойида Нью-Йоркда ўтказилган шу мавзудаги саммитнинг амалдаги тадбиқи бўлади. Суратда: Жанубий Американинг Ашанинка қабиласи қизлари нонушта қиляпти. Перу.

14. БМТ ўсмир қизларнинг камситилишини тугатиш, уларнинг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришни рағбатлантириш учун ҳукуматлар, фуқаролик жамиятлари, давлат ва хусусий ташкилотларни бирдамликка чақирди. Суратда: қизлар рекшида мактабга кетишяпти. Нью-Дели, Ҳиндистон. 2012 йил.