“Аэрофлот” компанияси 15 декабргача “Трансаэро” йўловчиларининг 90 фоизига хизмат кўрсатади. Айни пайтда “Трансаэро” йўловчи ташиш билан боғлиқ қийинчиликларга дучор бўлган, деб хабар беради “Коммерсантъ” нашри.

“Аэрофлот” раҳбари Виталий Савельевнинг сўзларига қараганда, айни пайтда 2016 йил 25 апрелигача мўлжалланган 458 минг чипта сотилган бўлиб, улардан 118 мингтаси туристларга тегишлидир.