Машҳур Aerosmith рок гуруҳи етакчиси Стивен Тайлер АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга сайловолди кампаниясида унинг қўшиқларидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда АР агентлиги хабар бермоқда.

Миллиардернинг штаби Dream On балладасидан кўп фойдаланади. 10 октябрь куни Тайлернинг юристлари бу ва бошқа қўшиқларни ишлатмасликни талаб қилиб иккинчи огоҳлантириш мактубини йўлладилар.

Уларнинг айтишича, бундай мусиқадан фойдаланилиши гуруҳ гўёки Трамп номзодлигини қўллаб-қувватлайди, деган янглиш тасаввур уйғотиши мумкин.
Ҳуқуқшунослар бунда муаллифлик ҳуқуқининг бузилишини кўрмоқда. Трамп штаби ҳозирча бундай айбловларга жавоб бермади.