Афғонистоннинг Толибон ҳаракати ИШИД жангариларига қарши кураш доирасида махсус ҳарбий отрядлар тайёрламоқда. Haama Press агентлигининг хабар қилишича, янги тузилма “Захира отряди” номи билан юритилмоқда.
Айтилишича, толибларнинг бу гуруҳлари Афғонистон шарқида жойлашиб, ИШИДнинг таъсирига қарши кураш олиб боради. Айни пайтда радикаллар ёшлар орасидан кўнгиллиларни тўплаб, уларга тайёргарлик машқларини бажартирмоқда.

Бу гуруҳ Толибоннинг бошқа бўлинмаларига нисбатан яхшироқ қурол-яроққа ва моддий-техник таъминотга эга бўлиши таъкидланмоқда.