Анчелотти 2016 йилнинг январида АПЛ клубларидан бирида ишлай бошлаши мумкин

Спорт 12 Октябрь 2015 1509

"Милан" ва "Реал" клубларининг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириш истагини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2009 йилдан 2011 йилга қадар Англиядаги "Челси" жамоасини бошқарган эди.

"Менинг таътилим камида йил охирига қадар давом этади, кейин яна ишга қайтаман.

Қаерда ишлайман? Қаерга чақиришса, ўша ерда. Музокаралар олиб бораман, вазиятга баҳо бераман ва қарор қабул қиламан. Ҳозир мен ишга қайтишга тайёрланмоқдаман. Январда яна иш бошлайман.

Шахсан ўзим Англия чемпионатида ишлашни истайман. У ерда футбол учун идеал шароит бор. Англияда босим бўлсада, иш учун етарлича эркинлик ва хотиржамлик бор.

Футболдан кетиш олдидан Англияда яна ишлаб кўришни истаган бўлардим", - дейди Анчелотти.

Қайд этиш керакки, италиялик ушбу мутахассис "Ливерпуль" жамоаси бош мураббийлиги учун номзодлардан бири сифатида қаралган, аммо Анчелотти ҳали таътилда экани туфайли мерсисайдликлар таклифини рад этганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар