АҚШ: Асадга Россия ва Эрон босим ўтказиши лозим

Жаҳон 12 Октябрь 2015 4266

Суриядаги сиёсий вазиятни маромга келтириш учун Россия ва Эрон Башар Асад ҳукуматига таъсир ўтказиши керак. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама 11 октябрь куни CBS телеканалидаги “60 дақиқа” дастурига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Асад ҳокимият тепасида экан, мўътадил мухолифат кучларини ИШИДга қарши курашга жалб қилиш қийин бўлади”, - деди у.
Сурия инқирозини ҳарбий йўллар билан ҳал қилиб бўлмайди, дея ишонч билдирди Обама.

Кўпроқ янгиликлар