АҚШнинг C-17s ҳарбий-транспорт самолёти Сурия мухолифатига 50 тонна ўқ-дори етказиб берди, деб хабар бермоқда CNN телеканали.

Қайд этилишича, самолёт Сурия мухолифати жойлашган ҳудудга 112та қути ташлаган.

АҚШ ҳарбийлари вакили бу маълумотни тасдиқлади.

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти Сурия мухолифатини ўргатиш бўйича дастурни ёпишга қарор қилганди.

Шу билан бирга Пентагонда АҚШ ИШИД жангарилари билан курашаётган Сурия мухолифатини ҳаводан ҳарбий кўмак билан таъминлаши ҳамда қурол-аслаҳа бериши таъкидлаб ўтилганди.