АҚШдаги Southwest Airlines авиакомпаниясининг юзлаб рейслари техник носозлик туфайли ушланиб қолмоқда

Жаҳон 12 Октябрь 2015 1368

АҚШда Southwest Airlines авиакомпаниясининг юзлаб рейслари компания компьютер тармоғидаги техник носозлик сабабли ушланиб қолмоқда, дея хабар қилди Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Авиакомпания вакиллари йўловчиларни аэропортга ортиқча икки соатча захира вақти билан келиш ҳақида огоҳлантирди. Айни пайтда носозлик сабаблари аниқлаштирилгани йўқ, бироқ компания вакиллари бир қатор тахминлар ичида хакерлар ҳужумини мустасно қилишмоқда. Техник мутахассислар эса носозликни бартараф этиш ишлари билан банд.

Лос-Анджелес халқаро аэропортида авиакомпания ходимлари йўловчиларга қўниш талонини қўлда топшираётгани аэропорт залларидан узун навбатларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда. Шу сабабдан йўловчилар ўз парвозларини узоқ вақт кутишга мажбур бўлаяпти.

Хабарларга кўра, техник носозлик туфайли бутун АҚШ бўйлаб авиакомпаниянинг 450дан зиёд рейслари ушланиб қолган.
Йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш тизимидаги носозликнинг қачон бартараф этилиши ҳақида ахборот берилгани йўқ.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар