Барак Обама энг яхши рақс тушадиган президент деб тан олинди

Жаҳон 12 Октябрь 2015 5152

АҚШнинг The Washington Post нашри ўзининг раққослик қобилиятларини кўрсатишдан уялмайдиган давлат раҳбарлари рейтингини тузиб чиқди. Унга кўра Барак Обама энг яхши рақс тушадиган президент деб тан олинди.

АҚШ нашрнинг фикрича, ўз раққослик қобилиятларини омма олдида кўрсатишга жазм қила оладиган давлат раҳбарлари орасида АҚШ президенти анчагина дадил кўринади. Нашр турли президентлар ва бош вазирлар ўзларининг раққосликларини кўрсатаман деб уялиб қолган бир қатор мисолларни келтириб ўтди. Жорий йилда Япония бош вазири Синдзо Абэ Ямайкада регги мусиқа услубида ижро қиладиган маҳаллий гуруҳнинг концертида ўзини ушлай олмай, ўзи учун омадсиз равишда рақсга тушган. ЖАР президенти Жейкоб Зума эса Преторияда Зимбабве биринчи хоними Грейс Мугабе билан рақс тушган. 2012 йилда Лондондаги Олимпия ўйинлари ёпилишида Дэвид Кэмерон Spice Girls гуруҳининг иштироки пайтида “рақсга ўхшаган бир нарсани” тасвирлашга ҳаракат қилган.  

Обама ўзининг раққослик қобилиятларини яқинда Кенияга уюштирган ташрифи пайтида ҳам намойиш қилди: Обама маҳаллий гуруҳлардан бири билан бирга Кениянинг анъанавий рақсини ижро этган.

Кўпроқ янгиликлар