Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатида ярим финал босқичида иккинчи кун жанглари бошланди.

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари орасида биринчи бўлиб 60 кг. вазн тоифасида Элнур Абдураимов рингга кўтарилди.

Унинг рақиби кубалик икки карра жаҳон чемпиони Лазаро Алварес бўлди. Элнур Абдураимов тажрибали рақибига муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Бироқ Алварес бу жангда устунлик қилди — 3:0 (30:27, 30:27, 30:27).

Шу тариқа, Элнур Абдураимов Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

Бу вазнда Ўзбекистондан Хуршид Тожибоев аввалроқ олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани боис, Элнур Рио-2016га бора олмайди. У бронза медаль билан чекланди.