Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатида ярим финал босқичида ўзбекистонлик яна бир боксчи мағлубиятга учради.

Элшод Расулов ирландиялик Жозеф Уордга қарши рингга чиқди. Жанг тенгма-тенг курашлар остида ўтди. Ирландиялик боксчи иккинчи рақам остида ҳаракат қилиб, асосан қарши ҳужумларга таянди.

Дастлабки икки раундда ҳакамларнинг барчаси устунликни Уордга беришди. Сўнгги раундда эса Расулов ўз устунлигини намойиш қилди. Якуний натижа — 28:29, 28:29, 28:29.

Элшод ЖЧнинг бронза медалига эга бўлди. Энди у олимпиада йўлланмаси учун яна бир жанг ўтказади.