Бокс бўйича Қатардаги ЖЧ: Ўзбекистонлик 3 нафар боксчи финал учун рингга чиқиш арафасида

Спорт 12 Октябрь 2015 2876

Бугун, 12 октябрь куни Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг ярим финал иккинчи кун жангларида ўзбекистонлик уч нафар боксчи рингга чиқади.

Кеча ўтган беллашувларда Муроджон Ахмадалиев (-56 кг.), Фазлиддин Ғоибназаров (+64 кг.) ва Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг.) рақибларини мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киртишган эди. Бугун эса яна уч нафар боксчимиз финал учун баҳс олиб боришади.

-60 кг.: Осиё чемпионати бронза медали совриндори Элнур Абдуллаев финал учун кечадиган жангда икки карра жаҳон чемпиони (2011 ва 2013) ва Лондон Олимпиадаси бронза медали соҳиби кубалик Ласар Альварес билан куч синашади. Бу жуфтлик ғолибини финалда бразилиялик Робсон Консейсао кутиб турибди.

-81 кг.: Икки карра Осиё ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионати (2009 ва 2011) совриндори 29 ёшли Элшод Расуловга ярим финалда 2013 йилги жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби 22 ёшли ирландиялик Жозеф Уорд рақиблик қилади. Боксчимиз келаси йили Рио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиши учун бугунги баҳсда ғалаба қозониши керак.

+91 кг.: Турнирнинг энг оғир вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган 21 ёшли Баҳодир Жалолов яна бир марта 2014 йилги Осиё ўйинлари чемпиони ва Лондон Олимпиадаси бронза медали соҳиби 26 ёшли қозоғистонлик Иван Дичко билан финал йўлланмаси масаласига ойдинлик киритиб олади. Боксчимиз Осиё чемпионатининг чорак финал баҳсида рақибига имкониятни бой бериб қўйган эди. Энди ўша аламли мағлубият учун реванш олиш имкони пайдо бўлди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар