Буюк Британия мудофаа вазирлиги Ироқда Россия самолётларига қарата ўқ узишга буйруқ берилгани ҳақида ОАВда пайдо бўлган ахборотни инкор қилди. Бу ҳақда идоранинг расмий хабарномасида айтилди.

Илгарироқ Европа матбуотида Британиянинг Ироқдаги қисмларига, агарда Россия авиацияси душманона ҳаракат қилса, уларга қарата “ҳаво-ҳаво” тоифали ракеталар учиришга кўрсатма берилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Аммо бу маълумот тасдиқланмади.
“Бу ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди”, - деди мудофаа вазирлигининг расмий вакили.