«Бунёдкор» Самарқандда «Динамо»ни енга олмади

Спорт 12 Октябрь 2015 2503

Бугун, футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 25-тур ўйинларига старт берилди. Дастлабки баҳс “Динамо” – “Бунёдкор” ўртасида ўтказилди.

Учрашувнинг 12-дақиқада мезбонлар тезкор гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Қарши ҳужумда Фарруҳ Шотурсунов етказиб берган тўпни Камолиддин Мурзоев дарвозабон устидан ошириб, ҳисобни очди.

Танаффусгача бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлим ҳам кетма-кет ҳужумлар билан бошланди. “Бунёдкор”нинг қатор ҳужумлари 72-дақиқада ўз самарасини берди. Бурчакдан оширилган тўпни Дилшод Жўраев боши билан “Динамо” дарвозасига жойлаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Ушбу ҳисоб бошқа ўзгаргани йўқ ва Самарқанддаги баҳсда “Динамо” ва “Бунёдкор” жамоалари ўз ҳисобларига бир очкодан ёздириб қўйишди.

Эндиликда, "Бунёдкор" 48 очко билан 4-ўринда жойлашиб турибди. Самарқандликлар ҳисобида эса 25 турдан кейин 22 очко тўпланган ва жамоа 13-ўринда кетмоқда.

Олий лига, 25-тур
“ДИНАМО” – “БУНЁДКОР” 1:1 (1:0)
Голлар: Камолиддин Мурзоев 12 (1:0), Дилшод Жўраев 72 (1:1)
Огоҳлантиришлар: Рустамжон Ашурматов 18, Камолиддин Мурзоев 32, Артём Филипосян 62, Акрамжон Комилов 70, Илҳом Юнусов 70, Виктор Карпенко 90+2

"Динамо": 25.Муҳиддин Худоёров, 5.Илдар Маматказин, 7.Отабек Зокиров (95.Фирдавс Абдусалимов 66), 13.Ҳасан Асқаров, 16.Акмал Холмуродов, 20.Фарруҳ Шотурсунов (30.Феруз Бобоқулов 78), 55.Аваз Агалиев, 61.Артём Филипосян, 66.Акмал Бозоров (17.Жасур Азимов 60), 67.Илҳом Юнусов, 97.Камолиддин Мурзоев
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев (19.Забиҳилло Ўринбоев 88), 6.Анвар Ғофуров, 7.Шакер Зуаги, 9.Сато Минори, 14.Воҳид Шодиев, 17.Достон Ҳамдамов (77.Виктор Карпенко 71), 22.Рустам Ашурматов, 39.Элдор Шомуродов. 48.Акром Комилов.

Кўпроқ янгиликлар