Ўзбекистонда дабдабали тўйлар ва оилавий тадбирларни қисқартириш кампанияси давом этмоқда. Бу сафар “Миллий тикланиш” партияси Самарқанд вилояти кенгаши депутати Моҳира Ўтаева бу борадаги фикрларини айтиб чиқди.

У “Самаркандский вестник” газетасида чиққан мақоласида тўй тантаналарига катта харажат қилиниши обрў-эътиборнинг кўрсаткичи бўлиб қолаётганини таъкидлаб ўтди. Яъни байрам тадбирлари ёшларнинг бахти ва орзу-ҳаваслари учун эмас, таниш-билишларга бойликни кўз-кўз қилиш учун ўтказилаётгандек.

Бундан ташқари, депутат тўйларни дабдабали ўтказиш ҳеч қандай диний меъёрларда кўзда тутилмаганини алоҳида қайд қилиб ўтди.