Остонадаги AIAS-2015 халқаро автосалонида Эроннинг IKCO автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниясининг маҳсулотлари тақдим этилди.

Қозоғистон президенти ҳузуридаги марказий коммуникациялар хизматининг маълум қилишича, Эрон машиналари мамлакат автобозорининг тежамкор сегментига кириб келиши мумкин. Жумладан, Runnan седанининг нархи 8 минг долларни ташкил қилади.
Кўргазмада Эрон машиналарининг 4 модели тақдим этилди.

IKCO вакиллари Қозоғистонда ўз бўлимини очиш борасида музокараларни бошлаб юбордилар.