Эронда Washington Post газетаси журналисти жосусликда айбланиб, суд қилинди

Жаҳон 12 Октябрь 2015 2465

Теҳрон суди Washington Post газетаси журналисти Жейсон Ризоённи жосуслик жинояти амалга оширишда айбдор деб топди ва жазога тортди.

Ушбу журналист 1 йил олдин ҳибсга олинганди.

Маҳкум қилинувчи АҚШ ва Эрон фуқаролигига эга ҳисобланиб, у 2012 йилдан буён Washington Post газетасининг Теҳрондаги бюросида раҳбарлик қилиб келарди.

Унга "душман давлат билан ҳамкорлик қилиш" айби қўйилган.

Суд иши тафсилотлари маълум қилинган. Журналист шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.

Washington Post газетаси суд қарорини "тушунарсиз" деб баҳолаган.

Ризоённинг ҳамкасблари унга айб қўйилишидан олдин тиббий ёрдам кўрсатилганига эътибор қаратишган. Уларнинг фикрича, тергов вақтида куч ишлатилган.

Журналистлар шунингдек, айбланувчига ҳуқуқшунос хизматидан фойдаланиш имкони берилмагани ва суд вақтида унга асоссиз айблар қўйилганини иддао қилишган.

АҚШ ҳукумати Ризоённи қутқариш масаласини Эрон билан ядровий дастур бўйича музокаралар доирасида муҳокама қилишга уринган, лекин эронликлар бу таклифни рад этишган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар