Бугун, 12 октябрь куни Тошкентдаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида “Челленжер” туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 125 минг доллардан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олди.

Бу галги турнирда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин биринчи ракетка сифатида қайд этилган.

У эртага, 13 октябрь куни илк даврада беларуслик Уладжимир Игнатикка қарши кортга чиқади.

Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов эса илк босқич учрашувини ўтказди. Босния ва Герцеговиния вакили Алдин Сеткичга қарши кортга чиққан ҳамюртимиз 6:2, 7:5 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда "Оламспорт.сом" хабар берган.

Яна бир ўзбекистонлик теннисчи Шониғмат Шофайзиев эса дунё рейтингида 70-поғонадан жой олган беларуслик Сергей Бетовга 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Яккалик баҳсларининг асосий тўрида ҳамюртларимиздан Темур Исмоилов ҳамда Жўрабек Каримов ҳам иштирок этади. Исмоилов илк босқичда россиялик Александр Кудрявцев билан, истеъдодли Жўрабек Каримов эса исроиллик Амир Вейнтрауб билан ҳисоб-китоб қилади.