Жозе Моуриньо, Хосеп Гвардиола ва Арсен Венгер “ПСЖ”ни бошқариш учун асосий номзодлар бўлиб туришибди.

Goal.com нашри маълумотларга кўра, шу мавсум якунида Лоран Блан истеъфога чиқарилади. Хосеп Гвардиола ҳам айнан мавсум якунида келажаги борасида бир қарорга келиши ҳақида айтиб ўтганди.

Шунингдек, Моуриньонинг ҳам “Челси”да ишлари юришмаяпти. У катта эҳтимол билан Лондонда сўнгги мавсумини ўтказмоқда.
Арсен Венгер эса ўз ватанига қайтиб, “ПСЖ”ни бошқаришга розилик бериши мумкин.