Қадим замонларданоқ одамлар шер териси, мамонтнинг тиши ва ёввойи тиканакли ўсимлик новдасидан фойдаланган ҳолда ўз турар-жойларини жиҳозлашга ҳаракат қилишган. Эволюция сабабли инсониятнинг таъби ва эҳтиёжлари ўзгарди, бугунги кунда уй учун товар танлар экансиз, кўзингиз “ўйнайди”. Танлов дарҳақиқат жуда хилма-хил, аммо харид қилиш жараёни деганда кўпчиликнинг кўз ўнгида ҳар доим ҳам сифатли бўлмаган маҳсулотлар,терминал орқали тўловларни қабул қилувчи сотувчиларни излаш керак бўлган шовқин-суронли бозор гавдаланади. Бироқ Тошкентда харид қилиш жараёни ёқимли бўлган, совғалар улашувчи Homе Market бор.

Homе Martket- Тошкендаги энг катта дўкон бўлиб, бу ерда уй учун керакли 25 000 хил номдаги маҳслотлар тақдим этилган ва 12 та бўлим ишламоқда. Баъзида чиройли “нарсалар”, ўз “қучоғига” тортаётган қулай ўриндиқ ва диванлар кўплигидан адашиб қолаётгандек бўласиз. Бу маркетга ташриф буюрар экансиз, хаёлингизга келадиган илк фикр “менга ҳаммаси керак”дир. Мебель, эшиклар, идиш-товоқлар, текстиль, кийим-кечак ва миллий матолардан тайёрланган аксессуарлар ва бошқа жуууууда кўп нарсалар. Табиийсидан фарқлаш мушкул бўлган сунъий гуллар. Тирик ўсимликлар учун эса ўзига хос микроиқлим ва махсус ёритиш тизими яратилган. Пештахталарда намойиш этилган барча брендлар оригинал бўлиб, бундан ташқари, кафолат амал қилади, заводдан чиққан яроқсиз маҳсулот эса алмаштириб берилади. Компаниянинг мижозга йўналтирилганилиги фақат бунда намоён бўлмайди, сотувчи-маслаҳатчилар керакли маҳсулотни танлаш, пештахталар орасида адашганларни қутқариш, диваннинг тест-драйви вақтида уйқуга кетган харидорларга эса уйғониш учун ёрдамга келадилар.

Ҳамма совғаларни бирдек хуш кўради, агар уларнинг нарҳи яна қулай бўлса, бу қалбларимизга мойдек ёқади. Home Market ғаройиб акциялар бошланганини эълон қилади. Нима учун ғаройиб дейсизми? Чунки Тошкентда бундай акция ҳали бўлмаган! Демак, мега-акцияда иштирок этиш тартибларини қадам-бақадам тушунтирамиз. Бошланишига Home Marketдан 1 октябрдан 31 октябрга қадар битта чекда 100 минг сўм миқдоридаги харидни амалга оширишга улгуриш керак. Кейин эса яшил рангдаги сеҳрли устун ёнига келиб, контейнер-барабандан 50 фоиз, 20 фоиз, 15 фоиз, 10 фоиз, 5 фоизли ютуқ кўрсатилган орзудаги чиптани ёки “совға”ни олиш лозим. Қандай чипта тортиб олинганига қараб дўкон ходимлари ваучер беришади. Уни тўлдириб, ютуқни олиш керак бўлади. Масалан, Сиз бир миллион сўм миқдоридаги харидни амалга оширдингиз ва 50 фоиз “номинали”даги чиптани тортдингиз, бу эса сизга 500 минг сўм қийматидаги исталган маҳсулотни бепул олиш имконини беради. Маблағнинг ярми чўнтагингизга қайтади ва харид қилиш иштиёқмандининг хоҳишларини амалга оширсангиз бўлади. Home Marketдаги шопингга қанча кўп пул сарфласангиз, совғага шунча кўп фойдага эга бўласиз. Ваучердан 2015 йилнинг 31 декабрига қадар фақат бир марта фойдаланиш мумкин. Чегирмалар ва жамғариб бориш картаси бу акция учун қўлланилмайди.

Барабанда:

  • 50 фоизли 150 та чипта;
  • 20 фоизли 500 та чипта;
  • 15 фоизли 800 та чипта;
  • 10 фоизли 1200 та чипта;
  • 5 фоизли 2000 та чипта ўз эгаларинни интизорлик билан кутмоқда.

Янги йил байрамлари ҳам яқинлашмоқда, арча остига қўйиладиган совғалар ҳақида ўйлаб қўйиш керак. Дўконда маҳсулотларнинг танлови шу даражада хилма-хилки, нафақат уйимизни ўзгартиришимиз, балки яқинларимизни ҳам хурсанд қилишимиз мумкин. Совғани эса айтганларидек, кассадан узоқлашмаган ҳолда чиройли қилиб ўраб беришади.

Жорж Санд “сотув вақтида ҳақиқат ўлади” деб тўғри айтган эди. Акциянинг ҳаққонийлиги билан боғлиқ саволлар юзага келмаслиги учун Потребитель.уз (Истеъмолчи.уз) гуруҳи қатнашчилари мустақил ва ростгўй кузатувчилар вазифасини бажаришмоқда. Мазкур гуруҳ вакиллари барчаси ҳаққоний бўлишини назоратга оладилар: барабаннинг муҳри, унинг очилиши.

Совғалар учун фоизлардан ташқари, акция қатнашчилари мультиварка, совға учун ошхона тўпламлари, Tefal товалари, оригинал қаҳва майдалагичлар ва уй учун зарур бўлган бошқа нарсаларни ютиб олишлари мумкин.

Акция эмас, уйни жиҳозлаш мавзусидан йироқ бўлганлар учун ҳам бу бахтдир. Қулай нарҳлардаги эксклюзив товарлар, бунга қўшимча тарзда яна совғалар. Бу билан ёқимли янгиликларимиз якунланмайди. Home Market ўз қароргоҳини кенгайтирмоқда, тез кунларда Тошкентнинг Сергели туманида иккинчи дўконнинг очилиши бўлиб ўтади. Бу эса шаҳарнинг турли туманларида истиқомат қилувчи пойтахт аҳолиси учун жуда қулай. Иккинчи дўкон ассортименти ҳам истеъмолчиларни маҳсулотлар хилма-хиллиги ва аъло даражадаги хизмат кўрсатиш билан қувонтиради. Home Market ўз мижозларига қулай бўлиши учун қайғуради!

Реклама хуқуқлари асосида.