Ислом Каримов Анқарадаги теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон 12 Октябрь 2015 11190

2015 йилнинг 12 октябрь куни Туркия Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан Ҳамдардлик китобига қайд киритилди.

Мазкур китоб 10 октябрь куни Анқара шаҳрида содир этилган террористик акт қурбонлари хотирасига Туркияда эълон қилинган уч кунлик мотам муносабати билан очилган.

Ўз навбатида элчи Намик Гунер Эрпул Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған номига йўлланган Президент И.А.Каримов мактубидаги далда ва ҳамдардлик сўзлари учун самимий миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Туркия пойтахтида рўй берган иккита портлаш оқибатида 97 киши ҳалок бўлди ва 500 дан ошиқ киши яраланди.

Кўпроқ янгиликлар