Исроилликлар гуруҳига пичоқ билан ҳамла қилган араб ўсмир қўлга олинди

Жаҳон 12 Октябрь 2015 2119

Исроилнинг шимолий қисмида уч нафар исроиллик фуқароларга жароҳат етказган ёш араб миллатига мансуб жиноятчи қўлга олинган.

Исроил ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан берилган маълумотга кўра, жиноятчи томонидан қилинган ҳужум натижасида уч нафар оддий фуқаро ва бир нафар аёл полиция ходими жиддий шикастланган.

Фаластин тиббиёт ходимларининг берган маълумотига кўра, Ғарбий соҳил яқинида фаластинлик 13 ёшли бола исроиллик аскарлар томонидан отиб ўлдирилган. Воқеа яҳудий аҳоли яшаш пунктидаги тўқнашув вақтида вужудга келган.

Олдинроқ фаластинлик аёл Ғарбий соҳил бўйидаги назорат ҳудудида полиция томонидан тўхтатилганда ўзида ўрнатилган портловчи қурилмани ишга туширган, портлаш натижасида аёл ва полиция ходими зарар кўришганди.

Исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги тўқнашувлар сўнгги кунларда тез-тез содир бўлмоқда. Ўтган ҳафтада Исроил полицияси фаластинликлар қадим шаҳар Қуддусдаги Ал-Ақса масжидига киришни чеклаб қўйганди.

Ўтган ҳафта охирида ўша ҳудудда юзага келган тўқнашувлар натижасида икки нафар исроиллик фуқаролар фаластинликлар томонидан пичоқлаб кетилганди. Айнан мана шу сабаб Эски шаҳар фаластинликлар учун ёпиб қўйилганди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39705 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44826 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6631 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18102 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободда мўъжаз шаҳарча барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 250 Жамият
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
15:45 795 Жамият
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 2143 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар