Калифорнияда кичик самолёт уй томига урилиши натижасида 2 киши ҳалок бўлди

Жамият 12 Октябрь 2015 1494

Калифорния штати шимолида бир моторли хусусий самолёт фалокатга учради.

Reno Gazette-Journal нашрида ёзилишича, бу самолёт Тахо кўли яқинидаги хусусий уйлардан бирига бориб урилиши натижасида 2 киши ҳалок бўлган.

Воқеа жойида олинган суратда қарағайлар ўртасида жойлашган уйда ёнғин чиққанини кўриш мумкин. Уй ичидаги одамлар ва жониворлар ташқарига чиқишга улгуришган.

Қайд этилишича, улар аввалига уй устига дарахт қулаб тушгани ҳақида ўйлашган.

Айни вақтда тегишли органлар воқеа бўйича текширув олиб бормоқда.

Кўпроқ янгиликлар