Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе шу ҳафтада АҚШга сафар қилади ва Барак Обама билан музокаралар олиб боради. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги хабар берган.

Жанубий Корея раҳбари маъмурияти вакилининг таъкидлашича, президент ҳафтанинг жума кунида Обама билан учрашади.

“Икки давлат президентларининг учрашувида нафақат Жанубий Корея ва Америка ҳамкорлиги масаласи муҳокама этилади, балки Корея ярим оролидаги ва Шимолий-Шарқий Осиёдаги тинчлик, барқарорлик муаммолари юзасидан фикр алмашилади”, - дейди жануб корейслари президентининг халқаро масалалар бўйича котиби Чу Чхоль Ги.

Қайд этиш керакки, Пак Кин Хенинг ушбу ташрифи унинг давлат раҳбарлигини эгаллаган 2013 йил февралидан буён АҚШга тўртинчи сафари ҳисобланади.

Дастлаб ташриф 14-18 июлга мўлжалланган эди. Аммо Жанубий Кореяда ўша вақтда кронавирус касаллигининг тарқалиши сафар бекор қилинишига сабаб бўлганди.