Москва марказидаги Стрельбищенск тор кўчасидаги уйдан топилган портловчи қурилманинг кучи 4 кг дан кўпроқ тротил эквивалентини ташкил қилиши мумкин, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манба маълум қилди.  

Қайд этилишича, теракт амалга оширишга тайёргарлик кўришда гумон қилинганларни қўлга олиш бўйича ўтказилган квартирада ҳуқуқ-тартибот муассасалари тезкор ходимлари иш олиб бормоқдалар.

Портловчи қурилма текшириш учун лабораторияга юборилган.

Операция ўтказилган уйдан 80 дан кўпроқ одам эвакуация қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, терактни тайёрлашга алоқадорликда гумон қилиниб 3 киши қўлга олинди. Улар билан тезкор-тергов ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.