Москвада теракт содир этишда гумон қилиниб, қўлга олинганлар Суриядан келгани айтилди

Жаҳон 12 Октябрь 2015 4511

Россия пойтахти Москвада содир этилиши режалаштирилган терактни уюштиришда гумон қилиниб қўлга олинганларнинг уч нафари Сурия фуқароларидир. Бу ҳақда «Интерфакс» ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, гумондор сифатида жами 10 нафар одам ҳибсга олинган.

«Интерфакс»нинг бошқа хабарида эса шубҳа остидагиларнинг кўпчилиги Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари экани айтиб ўтилганди. Улардан беш килограмм оғирликдаги портловчи қурилма топилган. Бомба мобил қурилма орқали ҳаракатга келтиришга мўлжалланган бўлган.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Москвада содир этилиши мумкин бўлган теракт ҳақида 11 октябрь куни кечқурун Миллий антитеррор қўмитаси огоҳлантирганди. Тезқор тадбирлар натижасида қўлбола портловчи моддалар топилгани хабар қилинган.

Кўпроқ янгиликлар