Москвада теракт уюштирмоқчи бўлгани учун қўлга олинганлар Россия фуқаролари экани маълум бўлди

Жаҳон 12 Октябрь 2015 4161

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москва жамоат транспортида теракт амалга оширишга тайёргарлик кўргани учун қўлга олинган шахслар Россия фуқаролари эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Москвада теракт уюштирмоқчи бўлган россиялик фуқаролар гуруҳи аниқланди”, дейилмоқда ФХХ берган хабарда.

Маълум қилинишича, ИШИД лагерларида тайёргарликдан ўтган ушбу террорчилар Россия ИШИД позицияларига авиазарбалар беришни бошлаганидан олдин Россияга келишган. Улар Москва марказидаги уйлардан бирида қўлга олинган.

ФХХнинг маълум қилишича, террорчилар Москва жамоат транспортида теракт амалга ошириш учун 5 кг портловчи моддадан бомба тайёрлашган.

Эслатиб ўтамиз, куннинг биринчи ярмида Москвада теракт содир этишда гумон қилиниб, қўлга олинганларнинг сурияликлар бўлиши мумкинлиги айтилганди.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Москвада содир этилиши мумкин бўлган теракт ҳақида 11 октябрь куни кечқурун Миллий антитеррор қўмитаси огоҳлантирганди. Тезқор тадбирлар натижасида қўлбола портловчи моддалар топилгани хабар қилинган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар