Бугун, 12 октябрь куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз майдонида Олий лига 25-тур учрашувини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказди.

Биринчи бўлим тўлиқ майдон эгалари устунлигида ўтди. Кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар голсиз якунланаверди. Майдондаги кескинлик биринчи бўлим сўнгги дақиқаларигача давом этди. Биринчи бўлим асосий вақтига қўшиб берилган иккинчи дақиқадасида “Насаф” жамоасининг тажрибали ҳужумчиси Илҳом Шомуродов гол уриб, ҳисобни очишга эришди – 1:0.

Иккинчи бўлим ҳам асосан “Насаф” устунлигида ўтди.

Учрашувнинг сўнгги 10 дақиқасида майдон эгалари ўйинида бироз пасайиш рўй берди, ўйин меҳмонлар жарима майдонидан, майдон марказига кўчди.

Шу тариқа, Илҳом Шомуродовнинг ягона голи “Насаф”нинг навбатдаги ғалабасини таъминлаб берди.

Бу натижадан кейин "Насаф" ҳисобидаги очколар сони 57тага етган. Учинчи ўриндаги бу жамоа юқорироқ ўринлар учун ҳам даъвогарлик қилиши мумкин.

"Нефтчи" эса бу мағлубиятдан кейин ўз ўрнини "қалдирғочлар"га бой берди ва 48 очко билан бешинчи ўринда қолди.

Олий лига, 25-тур
“Насаф” (Қарши) – “Нефтчи” (Фарғона) 1:0 (6170 томошабин)
Гол: Илҳом Шомуродов, 45+1-1:0
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов, 18.Баҳром Абдурахимов, 20.Эркин Бойдуллаев (с), 22.Шоруҳ Гадоев (7.Акрам Бахриддинов 75), 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Одилжон Ҳамробеков (6.Азиз Ғаниев 52), 34.Фарруҳ Сайфиев, 41.Азамат Алланиязов ( 16.Алишер Юсупов 87).
“Нефтчи”: 30.Евгений Черемесин, 3.Шукурали Пўлатов, 6.Баҳтиёр Ёқубов (8.Акмал Холматов 65), 9.Шерзод Ҳакимов (26.Отабек Исроилов 79), 20.Дилёрбек Эрматов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Рўзимбой Аҳмедов (10.Муродбек Бобожонов 73), 27.Адриан Кашкавал, 33.Сардор Раҳманов, 44.Умиджон Қодиров, 38.Аббос Махсталиев.
Огоҳлантириш: Мақсуд Каримов 12, Одил Ҳамробеков 23, Дилёрбек Эрматов 31, Эркин Бойдуллаев 69.