Малайзиянинг Донецк яқинида уриб туширилган Boeing самолёти ҳалокатини тафтиш қилаётган халқаро гуруҳ таркибига кирувчи мамлакатлар (Австралия, Нидерландия, Малайзия, Украина ва Бельгия) халқаро трибунал бошлашдан воз кечди. Бу ҳақда Нидерландиянинг Москвадаги элчиси Рон ван Дартел РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Россия вето ёрдамида ўз позициясини жуда аниқ-равшан изҳор этди. Бу трибунал ташкил этиш борасидаги ҳаракатларнинг якунидир”, - деди у.
Дартелнинг сўзларига қараганда, айни кунларда трибуналнинг муқобиллари қидирилмоқда. Булар қаторида тафтишни Халқаро жиноий суд доирасида давом эттириш ҳам бор.