Новак Жокович Пекиндаги ATP турнири финалида Надални енгди

Спорт 12 Октябрь 2015 1563

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 3 944 715 АҚШ долларини ташкил этувчи йирик турнир якунланди. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида сайёрамизнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович ҳамда турнирда учинчи рақам остида ҳаракат қилган Рафаэль Надаль ўзаро тўқнаш келишди.

Сербия ва Испания вакиллари ўзаро 45-маротаба бир-бирларига қарши кортга чиқишди. Роппа-роса бир ярим соат давом этган баҳсда Жокович рақибини ортиқча қийинчиликсиз икки сетда ҳам бир хил 6:2 ҳисобида таслим этди. Бу ҳақда "Оламспорт.сом" хабар берган

Бу билан у ўзаро учрашувлардаги ҳисобни минимал даражага қисқартирди. Ҳозирда Надаль ўзаро учрашувларда Новакни 23:22 ҳисобида ортда қолдирмоқда. Пекиндаги муваффақият Жоковичга 654,725 доллар мукофот жамғармаси ҳамда 500 рейтинг очкосини тақдим этди.

China Open

Пекин, Хитой

ATP World Tour 500

Мукофот жамғармаси – 3 944 715 доллар

Очиқ хард кортлар

ФИНАЛ

Новак Жокович (Сербия) – Рафаэль Надаль (Испания) 6:2, 6:2

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 23844 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38666 Lifestyle
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 1 Спорт
Месси Рамоснинг масхаромуз ҳаракатидан кейин уни ҳақоратлади
10:36 2035 Спорт
Мейвезер Макгрегор жангда оёғи билан зарба берадиган бўлса, қанча маблағни йўқотишини айтди
10:23 2603 Спорт
Видеоинтервью: Қўқон шаҳри ҳокими маҳаллий долзарб муаммоларга ўз муносабатини билдирди
Деҳқонни 1 тонна картошкага чув тушириб кетган аёл фош этилди
10:19 1008 Жамият
Жанубий Корея президенти: Ярим оролда уруш бўлмайди
10:17 829 Жаҳон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 862 Lifestyle
ЕЧЛ, плей-офф. «Наполи» «Ницца»ни енгди, «Селтик» «Астана»га 5та гол урди
10:13 501 Спорт
Кўпроқ янгиликлар