ИШИД жангарилари қимматбаҳо йўлтанламасларда юргани қайд қилинган видеолавҳалар Ғарбнинг ушбу гуруҳнинг молиялаштирилишини тўхтатишга бўлган ҳаракатлари омадли кечмаётганлигидан далолат беради. Бу ҳақда The New York Times колумнисти ёзмоқда.

ИШИД учун молиявий масала энг нозик ҳисобланади. Айни пайтда АҚШ молия вазирлиги террорчилар фойдаланаётган савдо йўналишларини аниқлаш ва йўқ қилиш билан шуғулланмоқда. Ўтган ҳафта департамент террорчиларнинг савдо операцияларига монелик қиладиган ахборот учун 5 млн доллар мукофот ваъда қилди.

Бир йил муқаддам МРБ директори Дэвид Коэн ИШИДда режаларини амалга оширадиган пуллар йўқлигини айтган эди. Аммо айни пайтда жангарилар ўз фаолиятига миллионлаб доллар сарфламоқда. Етакчилар жангариларга ҳар ой 500 доллардан маош тўлайди, қуролларга катта пул ажратад.и
Ироқ ва Суриядан қазиб олинаётган нефтдан террорчи ташкилот кўраётган бир ойлик даромад 40 млн долларни ташкил қилади.